Моуриньо

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо кеча бўлиб ўтган “Реал”га (2:1) қарши УЕФА Суперкубогидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Премьер-лигада “Реал” йўқ. Биз топ-классдаги жамоамиз. Бироқ, “Реал” умуман бошқа савиядаги клуб. У ердаги футболчилари шунчаки ақлбоварқилмас даражада сифатли. “Қироллик клуби” ярим ҳимоясини қайта шакллантириш имконсиз. Чунки, Модрич, Иско, Кроос ва Каземиро каби футболчилар бошқа йўқ.

Аммо, биз сўнгги сонияларгача курашдик, бу яхши”, - дейди португалиялик мутахассис УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.