Моуриньо “Реал”га уч миллион еврога тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби таниқли мураббий Жозе Моуриньонинг “Бенфика” билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун клубга 3 миллион евро тўлади.

Бу португалиялик мутахассисга “Қироллик клуби” билан шартнома имзолаш имконини беради. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари мадридликлар Моуриньо учун “Бенфика”га олти  миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди.

Португалиялик мураббий Лиссабон жамоасини 2025 йил сентябридан буён бошқариб келмоқда. Моуриньонинг “Бенфика” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Унинг қўл остида “бургутлар” барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 27 марта ғалаба қозонди, 10 марта дуранг ўйнади ва саккиз марта мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!