Моуриньо “Реал”га янги ярим ҳимоячи топди
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Globo журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик ярим ҳимоячига португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. "Special One" Мадриднинг "Реал" жамоасига қайтишга яқин ва жамоани Гомес билан кучайтирмоқчи.
Аввалроқ матбуотда бразилиялик футболчини Мадриднинг яна бир клуби "Атлетико" сотиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
25 ёшли ярим ҳимоячининг "бўрилар" билан меҳнат шартномаси 2030 йил июнь ойи охирида тугайди. Футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар