Моуриньо “Рома” футболчилари терма жамоаларга чақирилишидан норози. Кетганлар орасида Шомуродов ҳам бор!

Ўзбекистонлик футбол ихлосмандларининг Элдор Шомуродов “Рома” ўтганидан бери Рим клубига мухлислик қилаётганини инобатга олиб, ушбу клуб атрофидаги янгилик, хабар ва маълумотларни бериб боришда давом этамиз.

Моуриньога шогирдлари терма жамоаларга тарқаб кетгани ёқмаяпти

ФИФА кунлари муносабати билан мамлакатлар терма жамоалари расмий ва ўртоқлик учрашувлари олдидан икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. “Рома” футболчиларидан 13 нафари ўз мамлакати терма жамоаларидан таклиф олиб, жамоа машғулотларини тарк этди. Элдор Шомуродов ҳам бош мураббий Сречко Катанец томонидан миллий терма жамоамизнинг Малайзия ва Иордания билан бўладиган ўртоқлик учрашувига таклиф қилинган.  

Моуриньо жамоаси 17 октябрь куни 8-турда Туринда “Ювентус” меҳмони бўлади. Португалиялик мутахассис шогирдлари кучли рақибга қарши муҳим ўйин олдидан Римга ҳар хил ҳолатда қайтиши ва улар уч кун ичида “Ювентус”га қарши учрашувга етарли даражада тайёрлана олмаслигидан хавотирда.

19991945_0_108_2075_1275_1920x0_80_0_0_cfceb5880de38bfd7e8bf606d1307265_1

- Мен футбол терма жамоалар ўйинисиз бўлмаслигини тушунаман. Лекин нари борса 15 та ўйинчи ўйнайдиган учрашувларга тайёрланиш учун икки ҳафтага 30-40 та футболчини йиғиб олишни тасаввур қила олмайман! Масалан, Жанубий Америкада нималар бўлаётганини англаш қийин. Улар Европа вақти билан келаси жума тонгда ўйин ўтказади. Якшанба куни эса “Ювентус” билан муҳим баҳс бор. Уругвай терма жамоасининг Бразилияга қарши учрашувидан кейин Матиас Вина ва Родриго Бентанкур дунёнинг нариги четидан келиб, “Ювентус” - “Рома” тўқнашувида қай аҳволда бўлади. Буни ҳеч кимга қарагиси ҳам келмаяпти, - дейди Жозе Моуриньо.  

Дзаньоло танаффусдан унумли фойдаланяпти

“Эмполи” билан ўйинда жароҳат олган Николо Дзаньоло Италия терма жамоаси ихтиёрига бормади. “Рома” юлдузи икки ҳафтани жароҳатини тиклашга сарфлайди.

Клуб тиббиёт хизмати мутахассислари назоратида даволанаётган истеъдодли футболчи алоҳида дастур бўйича машғулот ўтказмоқда.

Жозе Моуриньо ишонган футболчиларидан бири ҳисобланган Дзаньолони бир ҳафта ичида жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишини кутяпти. Чунки, Дзаньоло навбатдаги турда “Ювентус”га қарши ўйинда жамоа учун муҳим ўйинчи ҳисобланади.

gol-shomurodova-prinyos-rome-pobedu-nad-trabzonsporom-v-matche-ligi-konferencij_1629403519693110259_1

Смоллинг “Рома”га ёрдам бера олмайди

“Эмполи”га қарши учрашувда яқиндагина жароҳатдан қайтган Крис Смоллинг ҳам шикастланди. Маълумотларга қараганда, англиялик ҳимоячининг ўнг оёғининг орқа сони мушаклари лат еган. Клуб шифокорлари томография орқали унинг пайлари чўзилганини аниқлади.

Смоллинг уни оғриқ безовта қилаётганини  айтмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, тажрибали ҳимоячи бу жароҳатда қутилиш учун уч ҳафта  даволаниши керак бўлади.

443714

Уч футболчи янги шартнома олади

Клуб раҳбарияти уч нафар етакчи футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Унга кўра, Брайан Кристанте, Жанлука Манчини ва Николо Дзаньолонинг амалдаги шартномалари узайтирилиб, уларнинг маоши оширилади.

Бу ўйинчиларнинг ҳозирги битими 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб спорт директори битимларни 2026 йилгача узайтириш борасида музокара ўтказишга тайёрланмоқда.

photo

“Рома”дан кетиб тўғри қилдим!

Стивен Нзонзи “Рома”ни тарк этиб, Қатарнинг машҳур клуби “Ар-Райан” билан икки йиллик шартнома имзолади. Франциялик футболчи танлови тўғри бўлганига ишонмоқда.

- Мен кўп таклиф олдим. Лекин “Ар-Райан”га ўтишга қарор қилдим. Чунки бу клуб жойлашган мамлакатда келаси йили жаҳон чемпионати ўтказилади. Шунингдек, Лоран Блан бирга ишлаш мен учун шараф. Мен унинг 1998 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинларини телевизор орқали томоша қилганман, - деди Нзонзи.

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию