Моуриньо “Рома” футболчиларини терма жамоага қўйиб юбормайдиган бўлди!

  • 20 сентябрь, 2022, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома”нинг янги мавсумдаги етакчилари – Пауло Дибала ва Лоренцо Пеллегрини мушакларидаги жароҳат туфайли тиббий ходимлар хизматига муҳтож бўлмоқда.

Tecno

Бу ҳолат жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ва “бўрилар”нинг мухлисларини анча хавотирга солиб қўйган.

Ҳар икки футболчи қўшимча равишда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг уларнинг тикланиши учун қанча вақт кетиши маълум бўлади.

Дибала Аргентина терма жамоасидан, Пеллегрини эса Италия терма жамоасидан навбатдаги йиғинга таклиф олган.

Клуб раҳбарияти ҳар икки футболчининг жароҳати оғирлашиб кетмаслиги учун терма жамоа йиғинига қўйиб юбормайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!