Моуриньо "Рома"да ишлашдан завқланмоқда
"Интер"нинг собиқ ижрочи директори Марко Бранка ҳафта охири бўлиб ўтадиган икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршилик олдидан “Рома” устози Жозе Моуриньонинг Рим клубига таъсирини юқори баҳолади.
Гарчи португалиялик мутахассис клубда фаолият юритаётганига бир йилдан камроқ вақт бўлган бўлса-да, Бранка унинг “Рома”даги меҳнати аллақачон ўз мевасини бермоқда деб ҳисоблайди.
“Моуриньога ҳам, унинг атрофидагиларга ҳам вазиятни баҳолаш ва ҳазм қилиш учун вақт керак эди. Аммо шуни айтишим мумкинки, Жозе “Рома”да жуда бахтли. Биз яқинда учрашдик ва у менга вақтини ажойиб ўтказаётганини, клуб фалсафасини ёқтиришини айтди. У ушбу лойиҳага 100% қўшилган”, - деди собиқ спорт директори.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” – “Рома” учрашуви эртага 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Фикрлар