Моуриньо “Рома”дан ҳайдалса, ўрнини клуб афсонаси эгаллайди

Машҳур мураббий Жозе Моуриньонинг “Рома”даги фаолияти ўзи кутгандек давом этмаяпти. Жамоа Италия кубогидан чиқиб кетганидан кейин портгулиялик мураббийнинг истеъфоси масаласи яна кун тартибига қайтди.

Gazzetta dello Sport нашри Жозе Моуриньо ишдан олинган тақдирда жамоани “бўрилар” сафида 17 йил тўп тепган Даниеле Де Росси эгаллаши ҳақида ёзди.

Клуб раҳбарияти жамоа тарихида чуқур из қолдирган мутахассисни олиб келиш орқали мухлислар билан муносабатни ўнглаб ва мустаҳкам олишни кўзлаётгани таъкидланди.

Италия матбуоти Рим клуби хўжайинлари Жозе Моуриньо қайд этаётганидан норози экани ҳақида ёзмоқда. Ўз навбатида, Даниеле Де Росси орзуси ўзи ўйнаган жамоани бошқаришни орзу қилиши тўғрисида баёнот берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
15/01/2024 17:05
Шомага яхширок булармиди кетса