Моуриньо "Рома"дан кетиб қолиши мумкин

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо бош мураббий Грэм Поттерни истеъфога чиқарган “Челси”ни бошқариш мумкин.

Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисни таклиф этиладиган мураббийлар рўйхатига киритди. Мутасаддилар Моуриньонинг Лондонда уйи борлигини билади.

Бундан ташқари, аксарият мухлислар Моуриньонинг клубга қайтишига ижобий муносабат билдиряпти. Улар жамоани дунё таниган ва тан олган мутахассис бошқаришини истайди. Моуриньо айнан мана шундай мутахассис.

Моуриньо бунгача икки марта “Челси”га устозлик қилган. Дастлаб, 2004-2007 йиллари, кейин 2013-2015 йилларда “аристократлар” бош мураббийи бўлиб, жамоани саккизта соврин қўлга киритишига хизмати сингган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!