Моуриньо "Рома"дан кетишига шама қилди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси финалида “Севилья”дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

«Рома» хўжайинларига бошқа клуб билан музокараларни бошласам, албатта хабар беришимни айтдим. Декабрь ойида мени Португалия терма жамоасига чақиришди - ва мен буни эълон қилдим. Лекин ҳозирча мен билан ҳали ҳеч ким алоқага чиқмади.

Мен “Рома”да қолишни истайман, лекин менинг футболчиларим кўпроқ, мен ҳам кўпроқ нарсага лойиқман. Мен менежер, алоқа бўлими бошлиғи ва клубнинг юзи бўлишдан чарчадим. Мен максимал даражада қолишни хоҳлайман, лекин бунинг учун қулай шароит керак”, - деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!