Моуриньо “Рома”дан кетишига тўғри келяпти

Португалия футбол федерацияси мамлакат терма жамоасини бошқариш учун номзод қидираётгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Номзодлар орасида “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам бор. Тажрибали мураббий Португалия терма жамоасини қабул қилиб олишга қарши эмаслигини билдирган. Бироқ, Моуриньо бу ишни “Рома”даги фаолияти билан ҳамоҳанг олиб боришни талаб қилганди.

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш ушбу масала юзасидан Португалия футбол федерацияси раҳбари Фернанду Гомеш билан учрашди.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, учрашувда Моуриньони терма жамоага бош мураббий этиб тайинлаш имкониятлари таҳлил қилинган. Унга кўра, Жозе ўз юрти термасида ишлаш учун “Рома”дан кетиши керак.

Рим клуби раҳбарияти ҳам Моуриньога иккита жойда ишлаш имкониятини бермоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!