Моуриньо “Рома”дан нега ҳайдалгани сабаби ошкор бўлди

“Рома” раҳбарияти кутилмаганда Жозе Моуриньони истеъфога чиқариб, дарров унинг ўрнига клуб афсонаси Даниеле де Россини бош мураббий қилиб тайинлади.

Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, португалиялик мураббийнинг кетишига клуб хўжайини Дэн Фридкин билан юза келган зиддият сабаб бўлган.

Манбага кўра, Моуриньо ишдан олинишини кутмаган ва бу хабарни эшитганда жумбушга келган. Фридкинлар оиласи Моуриньо йўл қўйган камчиликларни унинг ўзига айтган, мураббий эса, хўжайинларни берилган ваъдаларни бажармаганликда айблаган.

Аксарият манбалар Дэн Фридкин “Рома” Европа Лигасида “Севилья”га ютқазганидан кейин Жозе Моуриньонини истеъфога чиқариш қарорига келганини ёзмоқда.

Дэн Фридкинга Жозе Моуриньо мунтазам ҳакамларни айблаб келгани, клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилишни тўхтатмагани ва айрим ўйинчилар билан келиша олмай қолгани ёқмаган.

Хусусан, бош мураббий жамоанинг етакчи ўйинчиларидан Крис Смоллинг, Леонардо Спинаццола, Лоренцо Пеллегрини ва ўзи танлаган Ренато Саншеш билан зиддиятга борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998913335306
18/01/2024 14:06
Факат яхши уйинчиларни синдиради. Шунака худбин бу.
&
998913335306
18/01/2024 14:05
Маврга хеч кайси клуб иш таклиф килмаса яхши буларди. Хеч нимани койиллатмайди бу.