Моуриньо “Рома”га жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирини олиб келади

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг клуб билан келишуви бир неча ойдан кейин якунланади.

Хорватиялик плеймейкер ҳали ҳамкорликни узайтириш бўйича аниқ таклиф олгани йўқ. Қатардаги жаҳон чемпионатида юқори савияда ўйнаган 37 ёшли футболчига Жозе Моуриньо эътибор қаратди.

Манбаларнинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис ўз қўл остида ўйнаган фуболчи билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган ва ўзаро муносабатга таяниб, Модрични Римга таклиф қилмоқда.

Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, Модрич Римга кўчиб ўтишга кўнган тақдирада ҳам “Рома” унинг маошини кўтаришга қийналади. Чунки Лука айни пайтда “Реал”да 19 миллион евро атрофида йиллик маош оляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!