Моуриньо "Рома"га олиб келаётган юлдуз қачон шартнома имзолайди ва қанча маош олади?
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо яқинда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган “эски таниши” Неманья Матични Римда кутиб олишга тайёрланмоқда.
33 ёшли сербиялик ярим ҳимоячининг “Рома”га кўчиб ўтиши бўйича ҳали жавобини кутаётган баъзи саволлар бор, аммо Corriere dello Sport маълумотларига кўра, у яқин бир ҳафта ичида А Серия клубида тиббий кўрикдан ўтади. Ана ундан сўнг томонлар ўзаро “1+1” кўринишида шартнома имзолайди.
Айтиш керакки, бу бир йиллик шартнома бўлиб, агар Матич мавсум давомида 50 фоиздан кўпроқ учрашувда майдонга тушса ёки жамоа еврокубокларга йўлланма олса, ушбу келишув яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
Неманья “Рома”да йилига маоши 3,5 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Бу бонуслар билан бирга 4,2 миллион еврога етиши мумкин.
Фикрлар