Моуриньо “Рома”га қиммат ўйинчи оладиган бўлди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон марказини маҳоратли футболчи билан кучайтиришга қарор қилди. Аслида ана шу мақсадда олинган Жоржиньо Вейналдум оғир жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ва майдонга қайтганида ҳам энди қандай ўйнаши катта сўроқ остида турибди.

Португалиялик мутахассис майдон марказидаги масъулиятни вазифани Уссем Ауарга топширмоқчи.

“Лион” етакчисига анчадан бери турли жамоалар қизиқиш билдириб келмоқда. “Рома” франциялик ярим ҳимоячини олиш учун “Бетис” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ауарнинг клуб билан шартномаси ёзда тугайди. Лекин “Лион” мутасаддилари уни текинга қўлдан чиқармаслик учун январда сотиб юборишга қарор қилди. “Бетис”да бу трансфер учун пул йўқлиги айтилмоқда.

Агар “Рома” Ауарни оладиган бўлса, 45 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!