Моуриньо “Рома”га суперюлдуз олиб келади

  • 16 Apr 20:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо икки йилдан бери “Рома” ҳужум чизиғини ўзи истаган даражага кўтара олгани йўқ.  Ёзда португалиялик мутахассис янги ўйинчи олишга қарор қилган.

Tecno

CalcioMercato нашрининг ёзишича, Моуриньо клуб раҳбариятидан “Ливерпуль”ни тарк  этишга қарор қилган бразилиялик Роберто Фирминони олиб келишни сўрамоқда.

31 ёшли футболчининг ливерпулликлар билан шартномаси якунланаётгани боис, ёзда уни эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш мумкин.

Фирмино “Ливерпуль” сафида жами 359 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 109 маротаба ишғол қилган ва 79 та марта голли пас узатган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Хайит дехконов
17/04/2023 11:36
Хар доим хато карор чикарган. 31 ёшли уйинчи булса. Нима кутиш мумкун
&
Ганишер
16/04/2023 22:56
Барибир фойдаси йуқ, Моуриньони даври утди.