Моуриньо “Рома”га яна бир жаҳон чемпионини олиб келади

Бу мавсум “Рома” таркибида Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Пауло Дибала тўп тепмоқда.

Энди Жозе Моуриньо ўз шогирдлари орасида Аргентина терма жамоасининг яна бир ўйинчиси – Родриго де Паулни кўрмоқчи.

28 ёшли ярим ҳимоячи “Атлетико” футболчиси ҳисобланади. Лекин мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне ўз ҳамюртига асосий таркибдан жой ажратмоқчи эмас.

Шу боис, амалдаги жаҳон чемпиони январь ойида жамоасини ўзгартирмоқчи. Унга таклифлар етарли. Италиянинг ўзидан “Рома”дан ташқари, “Милан”, “Интер” ва “Ювентус” каби гранд клублар аргентиналик юлдузни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!