Моуриньо "Рома"га зўр ҳимоячи топди!

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳимоячи Эван Н’Дика "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, 22 ёшли франциялик футболчини шахсан римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо кўз остига олиб қўйган. Португалиялик мутахассис Н’Дикани катта салоҳиятга эга кучли ҳимоячи сифатида кўради.

Италия нашрларининг ёзишича, Рожер Ибанес “Рома”ни тарк этган тақдирдагина Н’Дика жамоага келиши мумкин.

Маълумот учун, Эван Н’Дика ўтган мавсум “Айнтрахт” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!