Моуриньо “Рома”ни кучайтирадиган футболчини чақирди
“Рома” ёзги трансферлар бозорида фаол иштирок этди ва асосан жамоанинг ҳужумкорлигини оширадиган футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Энди Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасида бош қотирмоқда. Португалиялик мутахассис жамоасига “Челси” асосий таркибига кира олмаётган Трево Чалобани олиб келмоқчи. Айни пайтда, клуб спорт директори Тьягу Пинто “аристократлар” билан ёш ҳимоячи трансфери бўйича музокарани бошлашга тайёрланмоқда.
“Челси” тарбияланувчиси янги бош мураббий Грэм Поттер қўл остида ҳам асосий таркибга кира олмаяпти. У янги мавсумда атиги бир бор майдонга тушди. Футболчининг ўзи ҳам муҳитни ўзгартиришга қарши эмас.
Лондон клуби истеъдодли ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун январь ойида уни ижарага бериши кутилмоқда.
Фикрлар