Моуриньо "Рома"ни кучайтирадиган ўйинчи топди

Бундеслига вакили “Айнтрахт” химоячиси Эван Ндика келаси ёз Италия чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Таниқли журналист Николо Скира тарқатган маълумотга кўра, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо 23 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришга қарши эмас.

Римликлар истеъдодли футболчини қўлга киритиш учун Ндикага кўз тикаётган “Ювентус” рақобатини синдиришига тўғри келади.

“Осер”да тарбия топган франциялик футболчи ҳимоя маркази ва чап қанотда ўйнай олади. Унинг амалдаги шартномаси ёзда якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!