Моуриньо “Рома”ни суперклубга айлантирадиган футболчиларни танлади

“Тоттенхэм”дан ҳайдалган Жозе Моуриньога “Рома” клуби раҳбарияти жамоани ишониб топширмоқда.

Португалиялик мутахассис ишни таркибни қайта шакллантиришдан бошлайдиган бўлди. У ҳар битта позицияга янги ўйинчиларни олиб келишга қарор қилди.

Хусусан, Жозе Моуриньо ўз қўл остида “Манчестер Юнайтед”дан Давид де Хеа, Хуан Мата ва Неманья Матич, “Удинезе”дан Хуан Муссо, “Олимпиакос”дан Жозе Са, “Вулверхэмптон”дан Руй Патрисиу ва Нелсон Семеду, “Тоттенхэм”дан Эрик Дайер ва Пьер-Эмиль Хейбьерг, “Манчестер Сити”дан Катан Аке,  “Лилл”дан Ренату Саншеш, “Астон Вилла”дан Анвар Ал-Ғозий, “Реал”дан Иско ва трансфер ҳуқуқи “Бенфика”га тегишли бўлган Карлос Винисиусни жамламоқчи.

Бу футболчиларнинг айримлари турли жамоаларда Моуриньо устозлигида тўп сурганини таъкидлаш лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар