Моуриньо "Рома"нинг мағлубиятлари ҳақида: Муаммо менда эмас

"Рома"нинг салбий натижаларида Жозе Моуриньо ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини айтди. 

"Эмполи"га қарши ўйиндаги 7:0 ҳисоби ва Европа Лигасидаги ғалабадан кейин футболчилар елкаларидаги юкдан қутилади деб ўйлагандим, лекин бундай бўлмади. "Женоа"га қарши баҳсда барқарорлик ва юксалишни кутгандим, аммо бу ҳам содир бўлмади. 

Эртага биз клуб мухлисларининг реаксияларини жасорат билан қабул қилишимиз керак: фантастик қўллаб-қувватлаш ёки акси. 

Ёзда мен фаолиятим давомидаги энг катта таклифни олдим, бироқ уни рад этдим. Сабаби футболчилар, мухлислар ва клубга ваъда бергандим. Орадан уч ой ўтиб муаммо менда бўлиб кўринмоқда. Буни қабул қилмайман, чунки бу ҳақиқат эмас. Муаммо менда эмас", - деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!