Моуриньо: Роналду - ҳафта қаҳрамони
Ads

Португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньо “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни "Атлетико"га (3:0) қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Менимча Роналдуни ҳафта қаҳрамони деб аташимиз мумкин. Ҳа, бу жамоанинг фантастик ўйини эди. Аммо, Роналдунинг ҳаракатларисиз бунинг имкони йўқ эди. “Атлетико”га гол уриш қанчалик қийинлигини инобатга олсак, у шу куни ўз имкониятларидан икки баробар кўпроқ ҳаракат қилди”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча “матрасчилар” дарвозасини 3 марта ишғол этиб, жамоасини чорак финалга олиб чиққан эди.