Моуриньо шогирди Қатардаги жаҳон чемпионатига бориши кераклигини айтмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсумни юқори савияда давом этираётган Крис Смоллинг Англия терма жамоаси сафида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқлигини айтмоқда.

- Агар мен терма жамоани бошқарганимда қўл остимда Смоллингдек футболчи бўлиши учун қўлимдан келганини қилардим, - деди португалиялик мутахассис.

Крис Смоллинг 2019 йилдан бери “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоа сафидаги ягона совринини ўтган йили Конференциялар лигасида қўлга киритди.

32 ёшли футболчи 2011-2017 йиллар давомида Англия терма жамоасида фаолият юритган ва жами 31 учрашувда қатнашиб, битта гол ҳам урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!