Моуриньо шогирдини Италияга жўнатадиган бўлди
Ads
 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо асосий таркибга киролмаётган Морган Шнейдерленни "Интер" жамоасига қўйиб юборишга рози бўлди. Аввалроқ, португалиялик мутахассис бу футболчини рақиботчи жамоалардан бири "Эвертон" кучайиб кетмаслиги учун бу жамоага ўтишига йўл қўймаган эди.
 
"Интер" анчадан буён Шнейдерленга қизиқиш билдираётган эди. Шунингдек, Моуриньо Морганни "Вест Бромвич Альбион"га ўтишига ҳам қарши эмас. Жозе бу жамоани рақобатбардош деб тан олмади.
 
 
Ўз вақтида франциялик ярим ҳимоячи "Страсбур", "Саутгемптон" ва "Ипсвич" жамоаларида тўп сурган ва 2015 йили "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилганди. Янги мавсумда Шнейдерлен атиги 11 дақиқа ўйнади.