Моуриньо Шомуродовга ишонч билдирса борми...

А Сериянинг 31-турида “Рома” футболчилари Генуя шаҳрида “Сампдория” меҳмони бўлади. Жорий мавсумда ҳар икки жамоа икки хил мақсад учун курашмоқда. Римликлар Жозе Моуриньо қўл остида Европа миқёсидаги мусобақаларга чиқишга интилмоқда. Бу йил Конференциялар лигасида зафар қучишга ҳаракат қилаётган римликларни келаси мавсум УЕФАнинг бу учинчи даражали мусобақаси қониқтирмаслиги тайин.

“Рома” катта эҳтимол билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмайди. Кучли тўртликка даъвогарлик қилиш учун анча очко бой бериб бўлинган. Асосий мақсад бажарилмагач, ҳеч бўлмаганда Европа лигасига чиқишни уддалаш лозим.

920__95_2532279071

Чемпионат якунланишига саккиз тур қолганида Европа лигасининг икки йўлланмаси учун тўрт жамоа – “Рома”, “Аталанта”, “Лацио” ва “Фиорентина” даъвогарлик қилмоқда. Бу жамоалар жамғарган очколар орасидаги фарқ катта эмас ва бирор жамоанинг ғалабали серияси ҳаммасини ўзгартириши мумкин.

Шу боис, Генуяда бўладиган баҳс “Рома” учун жуда аҳамиятли ҳисобланади.

“Сампдория” бу чемпионатда мусобақа жадвалининг иккинчи қисмидан жой олган. Асосий вазифаси хавфли ҳудудга тушиб қолмаслик. Ҳозирча, 29 очкога эга бўлган генуяликларни  В Серияга тушиб кетиш чегарасидан етти очко ажратиб турибди. Хавф унчалик катта эмас.

Лекин “Сампдория” осонликча таслим бўлмайди. Айниқса, ўз мухлислари кўз ўнгида. Генуяликлар ўз майдонида “Рома”га қарши ўтказилган охирги саккизта учрашувдан олтитасида мағлуб бўлмаган.

Умуман олганда эса, узоқ тарихга эга бўлган бу икки клуб футболчилари ўзаро 158 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 49 тасида “Сампдория”, 67 тасида “Рома” зафар қучган,   42 та беллашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса, пойтахтликлар фойдасига – 222:168.

Эътиборингизга мазкур учрашувга доир қизиқарли фактларни ҳавола қилишдадавом этамиз:

  • “Рома” футболчилари “Сампдория”га қарши ўтказилган охирги саккизта учрашувдан фақат иккитасида рақибга имкониятни бой берган.
  • “Рома” 11 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда.
  • “Рома” кетма-кет саккизта учрашувдан бери гол уриб келмоқда.
  • “Сампдория”нинг голли серияси учта учрашувга етди.
  • “Сампдория” охирги тўртта баҳсдан учтасини бой берди.
  • “Рома” ўйинчиларидан 16 нафари турли терма жамоалар вакиллари ҳисобланади.
  • “Сампдория”нинг 8 футболчиси ўз мамлакатлари терма жамоалари аъзоси.
  • “Рома”даги легионерлар сони 18 нафарни, “Сампдория”да эса 11 тани ташкил қилмоқда.

“Рома” ва “Сампдория” футболчиларининг жорий мавсумдаги дастлабки учрашуви Рим шаҳридаги “Олимпико” аренасида ўтказилган ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Аҳамиятли томони шундаки, ўша учрашувда Элдор Шомуродов 67-дақиқада захирадан ўйинга тушиб, олти дақиқадан сўнг ҳисобни очганди. Бироқ, римликлар рақибнинг камсонли ҳужумларидан бирини ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берган эди.

9618e6f6df91d7777c9ac9b1524f8dc461c3899d9c3dc999682577

Шомуродов “Рома”да кўп ўйнамаётган бўлса-да, ҳозир жуда яхши формада экани унинг мухлисларини хушнуд этмоқда. Буни терма жамоамиз сафида иккита учрашувда тўртта гол ургани ва шу баҳсларда жуда эркин, самарали ва шиддатли ҳаракат қилганидан билиб олиш қийин эмас.

Демак, Жозе Моуриньо гол уришни унутмаган, “Сампдория” дарвозасига йўл топиш усулини биладиган ўзбек ҳужумчисига етарли даражада имкон беришини кутамиз.

“Сампдория” ва “Рома” учрашуви 3 апрель куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Моуриньо ўйнатмаётган ҳужумчига Испания грандидан таклиф бор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odil Kilichov
02/04/2022 22:20
Жудаям қийин булдида Шамуродовга
Mansurjon Umarbekov
03/04/2022 12:02
Qiyin imkon berishi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/04/2022 10:06
Eldor uynatsa. talabka javob beradi. shunchaki unga shans bermayapti Jozi