Моуриньо суперклуб билан музокара қиляпти
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин келажакда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Foot Mercato нашрининг таъкидлашича, португалиялик мутахассис ПСЖ билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокарага киришган.
Парижликларни Жозе Моуриньони жамоани қўлга олиш қобилияти ўзига жалб этмоқда. Маълумки, жаҳон футболи юлдузларини тўплаган ПСЖда бош мураббий футболчиларни бирлаштира олмаслиги муваффақиятсизликларга сабаб бўлмоқда.
Манбага кўра, Моуриньонинг ўзи ҳам ПСЖни бошқаришга иштиёқ билдиряпти. Унинг римликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади.
Фикрлар