Моуриньо томонидан ҳайдалган футболчига "Интер" қизиқиш билдирмоқда

  • 22 ноябрь, 2022, 23:25
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Рик Карсдорп фаолиятини Италиянинг топ клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Tecno

Кўринишидан, нидерландиялик футболчи бошқа римликлар сафида ўйнамайди, чунки у Жозе Моуриньонинг назаридан четда қолган. Карсдорп аллақачон "Рома" базасини тарк этган ва январ ойида ўзига янги клуб излайди. TMW нашри хабарига кўра, 27 ёшли футболчи учун яна бир даъвогар "Интер" бўлиб, "нерадзуррилар" "Ювентус" билан Рик учун рақобатлашишга тайёр.

Рик Карсдорп жорий мавсум “Рома” сафида 11 ўйинда майдонга тушди. "Transfermarkt" портали ҳимоячининг нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!