Моуриньо

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Лестер" ҳимоячиси Рикарду Перейрани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” аллақачон 26 ёшли португалиялик футболчининг трансфери бўйича “тулкилар”га расмий таклиф юборишган. Улар Перейра учун 35 миллион евро беришга тайёр.

Айтиш керакки, Перрейрани шахсан "Тоттенхэм" устози Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўрмоқчи. Унга шунингдек "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари ҳам харидор.

Маълумот учун, Перрейра “Лестер” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 59 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.