Моуриньо: У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Пауло Дибалани дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблашини айтди.

“Дибала ажойиб характерга эга футболчи ҳисобланади. Мен учун у дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Пауло "Рома" учун энг муҳим футболчи бўлиш масъулиятини ўз зиммасига олди. У буюк футболчилардаги каби етакчилик хусусиятига эга", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради "Fox Sports".

Ёзги трансфер ойнаси пайтида Дибала римликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади. 28 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда “Рома” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!