Моуриньо "Валенсия"ни бошқариши мумкин

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо яна Ла Лигага қайтиши мумкин.

El Confidencial нашри тарқатган хабарга кўра 56 ёшли мураббий тез орада "Валенсия" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. “Кўршапалаклар”нинг амалдаги бош мураббийи Марселино эса раҳбарият билан жанжаллашиб қолгани боис истеъфога чиқарилиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Моуриньонинг агенти Питер Лима “Валенсия”нинг яқин ҳамкори ҳисобланади. Шу боис айнан у Жозенинг хизматларини испани клубига таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!