Моуриньо яна бир ҳужумчидан воз кечиши кутилмоқда
Жозе Моуриньо ўтган ёзда “Торино”дан кетган тўпурар Андреа Белоттини катта умидлар билан “Рома”га олиб келган эди.
Тажрибали ҳужумчининг Римдаги фаолияти ўзи кутгандек бўлмаяпти. Жисмоний тайёргарликдаги муаммолар ва жароҳатлар Белоттига ўзини кўрсатиш учун имкон бермади.
Италия терма жамоаси ҳужумчиси пойтахтликлар билан бир йилга битим тузган. Агар у чемпионатнинг қолган қисмида ўзини кўрсата олмаса, клуб ҳужумчини ўз сафида олиб қолмайди.
Calciomercato.it сайтининг хабар беришича, вазиятни кузатиб бораётган “Фиорентина” ва “Галатасарой” Белоттини трансфер қилишга тайёр.
Фикрлар