Моуриньо яна бир трансферни эълон қилди
Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жо Харт фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттирадиган бўлди.
Лондонликларнинг расмий сайти, 33 ёшли голкиперни эркин агент сифатида қўлга киритгани ва у билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Жо Харт фаолиятининг катта қисмини “Манчестер Сити”да ўтказган. 12 йил давомида 266 та ўйинда майдонга тушган Харт жамоани Хлсеп Гвардиола қабул қилиб олганидан кейин маълум муддат ўтиб, ўз жойини тарк этишга мажбур бўлган.
Харт Англия терма жамоасис афида жами 75 та учрашув ўтказган.
Фикрлар