Моуриньо янги мавсум учун янги етакчи танлади
Жозе Моуриньо янги мавсумда майдон марказида футболчиларга етакчилик қилишни “Манчестер Юнайтед”дан келган Неманья Матичга топширади.
Corriere della Sera нашрининг ёзишича, португалиялик мутахассис 34 ёшли футболчига Англия футболида тўплаган улкан тажрибаси қўл келишига ишонмоқда.
Мавсумолди йиғини мобайнида Моуриньо бошлиқ мураббийлар штаби майдон марказида турли ўйинчилардан иборат схемаларни синовдан ўтказди. Бош мураббийга Матич ва Пеллегрини жуфтлиги кўрсатган ўйин кўпроқ маъқул келди.
Агар сербиялик футболчи толиқиб қолса ёки сафдан чиқса, унинг вазифалари универсал ярим ҳимоячи Брайан Кристантега юклатилади.
Фикрлар