Моуриньо янги тўпурарни кутяпти

“Торино” клубининг сўнгги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Андреа Белотти жамоа билан янги шартнома тузмади ва айни пайтда эркин агент мақомида юрибди.

28 ёшли ҳужумчини А Серия жамоаларидан “Рома” ўз сафида кўрмоқчи. Жозе Моуриньо анчадан бери кўп гол ура оладиган форвардга эҳтиёж сезмоқда.

Рим клубидан ташқари Франция чемпионати вакилларидан “Ницца” ва “Монако” италиялик футболчини ўз сафига чорлаяпти.

Маълумотларга қараганда, учала клуб Италия терма жамоаси футболчиси манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар билан музокара ўтказмоқда.

Белотти фаолияти давомида 390 та учрашув ўтказиб, 106 та гол ва 27 та ассист муаллифи бўлганини айтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!