Моуриньо ёқтирмайдиган футболчини бошқа клуб олади

  • 24 июль, 2022, 10:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” раҳбарияти А Серия дебютанти “Монца” жамоаси билан испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр трансфери бўйича музокара ўтказмоқда.

Tecno

Моуриньо келганидан кейин 24 ёшли футболчининг “Рома”да ишлари  юришмай қолди. У мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Хетафе”да ўтказди. Испан клуби унинг ҳаракатларидан қониқмади ва трансфер ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортди.

Гонсало Вильяр “Монца” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани айтилмоқда. Ҳозир клублар ўзаро ижара шартномасини муҳокама қилмоқда. “Монца” Вильярни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, бу трансфер “Рома”га 7 миллион евро олиб келади. Шунингдек, “Монца” ўйинчининг иштирокига қараб, икки миллион евро бонус тўлаши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!