Моуриньо ёзда Римдан кетиши кутиляпти. Уни “Реал” қайтармоқчи!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал”га қайтиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда La Reppublica нашри.
Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар Карло Анчелотти ўрнини эгаллаши мумкин бўлган кучли мутахассис қидиряпти. Италиялик мураббий “Реал” унинг охирги клуби бўлишини ва ёзда пенсияга чиқиши мумкинлигини маълум қилган.
“Реал” президенти Флорентино Перес португалиялик мутахассисни бош мураббийликка асосий даъвогарлар рўйхатига қўшди.
Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида “Қироллик клуби”да бош мураббийлик қилган. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.
Фикрлар