Моуриньо юлдузлар ўрнига бошқа футболчи қидира бошлади

Жозе Моуриньо чемпионат аввалиданоқ мураккаб вазиятга тушиб қолди. Жамоага янги қўшилган ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум иккинчи тур олдидан ўтказилган машғулотда оёғини синдириб олиб узоқ муддатга сафдан чиқди.

“Кремонезе” билан бўлган беллашувда универсал ҳужумчи Николо Дзаньоло шикастланиб, у ҳам яқин кунларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Италия матбуотининг ёзишича, клуб спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий талаби билан жароҳатланган ўйинчилар ўрнини босадиган номзодларни қидирмоқда.

Майдон марказига таклиф қилинадиган биринчи рақамли номзод эркин агент мақомида юрган Флориан Гриллич ҳисобланади. Шунингдек, бу позицияга Саша Лукич,  Леандро Паредес, Аллан ва Денис Закария ҳам мўлжалланмоқда.

Римликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Марсель” вакили Аркадиуш Милик ва “Барселона”дан кетиши кутилаётган Мемфис Депай номзодини ўрганиб чиқяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!