Моуриньо "Ювентус"ни бошқаришни хоҳламаяпти

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо "Ювентус"ни бошқаришни хоҳламаяпти. Бу ҳақда AS нашри маълум қилмоқда.

Бундан аввалроқ Моуриньо номзодини туринликлар раҳбариятига ҳужумчи Криштиану Роналду таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этиш лозимки, Роналду ва Жозе ўз вақтида “Реал” Мадридда бирга фаолият олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2018 йилнинг декабрида “Манчестер Юнайтед”дан истеъофга чиқарилганидан буён ишсиз ҳисобланади. "Ювентус"нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!