Моуриньодан қутилган “Тоттенхэм” “Барса”дан футболчи оладиган бўлди

Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган “Тоттенхэм” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Барселона” қанот ҳимоячиси Эмерсон Апаресидони Лондонга кўчириб келмоқчи.

Айни пайтда “Тоттенхэм” мутасаддилари 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича Каталония клубига сўров тайёрламоқда. Эмерсоннинг ўзи эса мавсумни ижара асосида “Бетис”да ўтказяпти.

“Тоттенхэм” Эмерсонни мураббийлар штаби ишончини оқлай олмаётган Серж Орьега ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.

“Барселона” асосий жамоа таркибига киришга қийналаётган Эмерсонни қўйиб юборишга тайёр ва бу трансфер учун 25 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчига “Эвертон”, “Ювентус” ва “Милан” ҳам эътибор қаратганини айтиш лозим.

Моуриньо “Тоттенхэм”га қарши бош кўтаргани маълум бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!