Моуриньога А Сериянинг энг зўри керак!

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартнома имзолашни сўрамоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатди.

Аргентиналик футболчи ёзда эркин агентга айланади. Аввалроқ, "кекса сеньоралар" Пауло билан келишувни узайтирмаслигини маълум қилганди. 

Дибалага Рим клубидан ташқари "Интер" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" форвардга йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!