Моуриньога иккита хушхабар!

Жорий мавсумда “Рома”ни А Серияда кучли тўртликка олиб кирган ва Европа лигасида кейинги босқичга олиб чиққан Жозе Моуриньо бирданига иккита хушхабар эшитди.

Биринчидан, клуб президенти Дэн Фридкин португалиялик мутахассис билан шартномани узайтириб, уни 2025 йилнинг ярмигача олиб қолмоқчи.

Corriere dello Sport нашри қайд этишича, Моуриньонинг ўзига “Рома” футболчилари ва клуб ходимлари билан ишлаш ёқмоқда.

Моуриньони хурсанд қилган иккинчи хабар шундан иборатки, клуб хўжайинлари унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилган ҳолда, янги харидлар учун сармоя ажратишга қарор қилган. Бизамизки, Моуриньо мураббийлик ишида ҳар бир трансфер мавсумида янги ўйинчиларни олиб, таркибини кучайтириб боришни яхши кўради.

Жозе Моуриньо 2021 йилнинг ёзида “Рома”ни қабул қилиб олган эди. Бир мавсум ичида “бўрилар” Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, узоқ кутилган совринга эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!