Моуриньога керак бўлмаган "Рома" футболчиси АПЛ клубига керак!
Нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорп “Рома”ни тарк этиб, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчининг хизматларига "Саутгемптон" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, Рим клуби Рик билан жорий қишки трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр, чунки у энди бош мураббий Жозе Моуриньонинг режаларига кирмайди.
Маълумот учун, Рик Карсдорп “Рома” сафига 2017 йилда "Фейеноорд"дан кўчиб ўтган. У жорий мавсум Италия А Сериясида 9 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар