Моуриньога ПСЖнинг икки футболчиси керак
ПСЖ жамоасининг икки футболчиси “Рома”нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ярим ҳимоячилар Леандро Паредес ва Ренату Саншеш Рим клубининг радарида. Аргентиналик футболчи Туркиянинг “Галатасарой” клуби таклифига қарамай, Италияга қайтишга қарши эмас. Ўз навбатида Саншеш "Рома"га 12 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага беришга яқин турибди.
"Бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньо бу икки футболчини ҳам жамоасида кўрмоқчи.
Фикрлар