Моуриньони Бундеслигага чорлашмоқда

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Footmercato нашри тарқатган хабарга кўра 56 ёшли мураббийга "Бавария"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Мюнхенликлар уни Нико Ковачнинг ўрнига муносиб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Моуриньога "Монако" ва "Лион"дан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо фаолияти давомида "Бенфика", "Униан Лейрия", "Порту", "Интер", "Реал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларда фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!