Моуриньони ҳайдашмоқчи. Ўрнига мураббий тайёр!

“Тоттенхэм” Европа лигасини тарк этганидан кейин, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клубдаги келажаги хавф остида қолди.

Клуб раҳбарияти агар жамоа жорий мавсумда Англия премьер-лигасида кучли тўртликка кириб, келаси мавсумдаги Чемпионлар лигасига йўлланма олмаса, португалиялик мураббийни истеъфога чиқаради.

Моуриньога бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Англия чемпионати жадвалининг дастлабки икки поғонасини Манчестер клублари ҳеч кимга бермай келмоқда. Қолган иккита ўрин учун “Лестер”, “Челси”,  “Ливерпуль” ва “Вест Хэм”даъвогарлик қилмоқда.

“Тоттенхэм” хўжайинлари Жозе Моуриньо кетадиган бўлса, унинг ўрнига “Лейпциг” бош мураббийи Юлиан Нагельсманни таклиф қилишни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)