Моуриньони Саудияда кутишяпти

  • 07 Jun 22:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Саулия Арабистони шайхлари эътиборидан четда қолгани йўқ.

Tecno

Бу мамлакат клублари Европанинг номдор ўйинчилари ва машҳур мураббийларини ўз сафига чорлаяпти.

Хусусан, португалиялик мутахассис ҳам саудияликлардан мўмай даромадли таклиф олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълумот берди.

Манбанинг таъкидлашича, Моуриньо арабларнинг таклифини қабул қилмаган. У Рим клубидаги фаолиятини давом эттиришни истаяпти.

Моуриньонинг пойтахтликлар билан келишув яна бир йил давом этади. Моуриньо келаси мавсум ўз олдига қўйилган вазифани уддалаб, “Рома”ни Чемпионалар лигасига олиб чиқишни кўзлаяпти. Клуб хўжайинлари эса уни трансферлар билан қўллаб-қувватламоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!