Моуриньонинг асосий нишони ким?

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоаси таркибида оғир характери ва қайсарлиги билан ном чиқарган Диего Костани кўрмоқчи.

“Атлетико”нинг тажрибали ҳужумчиси Жозенинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишонларидан бирига айланган. 31 ёшли футболчининг ўзи ҳам яна португалиялик мураббий билан ҳамкорлик қилишга рози. Аввал Моуриньо Костани “Челси”да ўйнатган эди.

Ўтган мавсумда Диего Коста 23 та учрашувда бешта гол урди. Унинг шартномаси келаси йил якунланиши боис, трансфери муаммо бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!