Моуриньонинг ишонган “тоғи” кетиб қолиши мумкин
Крис Смоллинг “Рома”нинг энг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. 32 ёшли футболчи ўз вазифасини бажаришдан ташқари, ҳужумчиларга ёрдамга ўтиб, энг муҳим голларни уриши билан ажралиб туради.
2019 йилда “Манчестер Юнайтед”дан келган Криснинг римликлар билан амалдаги битими шу мавсум охирида якунланади.
Аслида томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтиришни истаётган эди. Лекин “Интер” жамоаси англиялик футболчини ўз сафига чорлаётгани унинг режаларига таъсир қилиши мумкин.
Бундан ташқари, “Рома” Смоллингни ёши ўтиб қолаётганини инобатга олиб, янги битимни клуб манфаатларидан келиб тузмоқда.
Крис Смоллинг ҳали қайси жамоада тўп тепиш борасида бир қарорга келгани йўқ. Англиялик ҳимоячи январь ойи охиригача вазиятда ойдинлик киритиши кутиляпти.
Фикрлар