Моуриньонинг жамоаси "Арсенал" билан музокаралар ўтказмоқда

"Рома" ва "Арсенал" клублари ўртасида швейцариялик ярим ҳимоячи Гранит Жаканинг трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Италия клуби "канонирлар"га таклиф билдирган. "Бўрилар" Жакани 18 миллион еврога сотиб олишга тайёр. Аммо "Арсенал" ушбу трансфердан камида 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ Гранит римликлар билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани маълум бўлганди. Унга кўра, томонлар 2025 йилгача тузилган келишувни имзолайди ва Жака йилига 2,5 млн евро маош олади.

Жака ўтган мавсум АПЛда 31 та ўйинида майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!