Моуриньонинг келажаги аниқ бўлди
Жозе Моуриньо иккинчи уринишда ҳам “Рома”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмади. 2021 йилнинг ёзида Римга олиб келинган португалиялик мутахассис олдига жамоани кучли тўртликка олиб кириш вазифаси қўйилган.
Бироқ, бу йил ҳам бу вазифа уддаланмади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти Моуриньонинг фаолиятидан ва жамоанинг ўйинидан мамнун экани айтилмоқда. Чунки “Рома” кетма-кет икки финал – Конференциялар лигаси ва Европа лигасининг ҳал қилувчи баҳсигача етиб келди.
TodoFichaes нашрининг хабар беришича, римликлар Моуриньо билан янги шартнома бўйича музокарани бошлаб юборган. Аслида Жозе 2024 йилнинг ёзида жамоани топшириши керак эди.
Энди раҳбарият тажрибали мутахассис билан келишувни 2026 йилнинг ярмигача узайтирмоқчи. Манбаларнинг таъкидлашича, Моуриньо ҳам Римда қолишга рози. Шу боис томонларнинг келишиши қийин бўлмайди.
Фикрлар